Ногиронлиги бўлганларга ер сотиб олишда харажатларни қоплашнинг янги тартиби белгиланди

Жамият

image

Ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, ногиронлиги бор шахслар ва таркибида ногиронлиги бўлган оилаларнинг ер участкасини онлайн-аукцион орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш ҳақидаги мурожаатлари:

  • - 2024 йил 1 январдан президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан қабул қилинади;
  • - 2024 йил 1 июлдан, шунингдек ЯИДХП орқали ҳам қабул қилинади.

Мурожаатлар бўйича қарорлар электрон шаклда QR-код қўйилган тарзда қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг