Ногиронлиги бўлганларга ОТМга киришда 2 фоиз давлат гранти ажратилади
Жамият
−
11 Сентябрь 2020
4542Бугун, 11 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати аъзолари еттинчи ялпи мажлисда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар бўлиб, улардан 100 мингдан ортиғи 16 ёшгача бўлганлардир.
Янги қонун билан “ногирон” атамаси истеъмолдан чиқарилиб унинг ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” атамаси киритиляпти.
Қонун кучга кириши билан тиббий текширув комиссиялари фаолияти такомиллашади, мурожаат қилувчи 10 календарь кунида хулосани олади. Тиббий текширувлар бепул амалга оширилади. Ногиронлиги бўлган шахслар амбулатор ва стационар режимида имтиёзли даволанади. Протез-ортопедия анжомларига бўлган эҳтиёжлари қондирилади.
Маҳаллий ҳокимликлар ногиронлиги бўлган шахслар уй-жой шароитини яхшилашга масъул бўлади.
Касб-ҳунарга ўргатиш, коллеж ва техникумларда таълим олишлари давлат ҳисобидан таъминланади. Олий таълимда жами контингентнинг 2 фоизи миқдорида давлат гранти ногиронлиги бўлганларга ажратилади.
LiveБарчаси