Ногиронлиги бўлган шахсларга шароит яратмаган меҳмонхоналар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Жамият
−
04 Май 2022
4225Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш талабларини бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда жорий йилнинг 28 апрель куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш талабларини бажармаганлиги учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Қайд этилишича, турли масалаларда олис манзилларга борган ногиронлиги бўлган шахслар меҳмонхоналарда бу жиҳатга етарлича эътибор берилмагани учун қийинчикка дуч келишади. Уларга фақатгина пандус йўлаклари эмас, балки хоналарда талаб этиладиган шароит ҳам керак бўлади. Бу ўз навбатида замон андозаларига мос бинони лойиҳалаштириш, бино инфратузилмасига янада эътибор ва масъулият билан ёндошишни талаб этиб, хизмат кўрсатиш сифати ва аҳамиятлиликни оширишга олиб келади.
Шу билан бирга , “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонунга “тиббий-ижтимоий экспертиза” тушунчаси ҳамда “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунидаги “ногиронлиги бўлган болалар” тушунчаси батафсил ёритиб берилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь