Нодирбек Абдусатторовнинг Жаҳон кубогидаги ўйинида сенсация юз берди

Спорт

image

Бугун, 3 август куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубогининг 1/64 финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон номидан қатнашган Нодирбек Абдусатторов туркиялик Вехап Саналга қарши дона сурди. Оқ доналарда ўйнаган Абдусатторов рейтингда ўзидан 60 поғона пастда бўлган рақибига имкониятни бой бериб қўйди. 

Партия ўртасида позицион устунликка эга бўлган Нодирбек ноаниқ юришлар қилишни бошлаб, 35-юришда эса ўта қўпол хатога йўл қўйди ва бу хатоси рақибга тўлиқ устунлик берди. Ваҳоб Санал бу устунликни сақлаб қолган ҳолда 44-юришдан сўнг Нодирбекни таслим қилди.

Бугун 2700 дан юқори рейтингга эга бўлган Сам Шанкланд ҳамда Шахрияр Мамедяров ҳам турнирни тарк этди.

Шунингдек, қолган икки нафар ўзбекистонлик шахматчи мусобақада дуранг натижа қайд этди. Жумладан:

  • оқ доналарда ўйнаган Жавоҳир Синдоров (2659) австриялик Маркус Раггер (2624) билан;
  • қора доналарда ўйнаган Нодирбек Ёқуббоев (2640) венгриялик Бенжамин Гредура (2645) билан дуранг ўйнади.

Энди эртага иккала шахматчи ҳам тай-брекда тезкор шахмат орқали кейинги босқич масаласини ҳал қилишга ҳаракат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Нодирбек Абдусатторов Жаҳон кубогидаги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг