Нодир Жонузоқ қайси лавозимга тайинлангани маълум бўлди
Жамият
−
30 Декабрь 2022 24173 1 дақиқа
Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Аввалроқ, Нодиржон Холбутаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.
Халқ орасида Нодир Жонузоқ сифатида танилган шоир 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Кўп йиллар давомида “Ёшлик” журналида бош муҳаррир сифатида ишлаган.
Нодир Жонузоқ 2018 йил апрелида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари бўлган. 2019 йил декабрда эса уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Соҳиба Комиловна
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь