Нобель мукофотининг физика бўйича совриндорлари аниқланди 

Олам

image

Нобель қўмитаси 2021 йилги физика мукофоти ғолибларини эълон қилди. Сюкуро Манабе, Клаус Хассельман ва Жоржио Паризи “мураккаб физик тизимларни тушунишга новаторлик ҳиссаларини қўшганлари учун” ушбу йўналишда совриндор бўлди.

“Физика бўйича Нобель мукофотининг ярми Сюкуро Манабе, Клаус Хассельманга, қолган ярми Жоржио Паризига топширилди”, дейилган қўмита сайтида. 

Таъкидланишича, немис олими Клаус Хассельман ва америкалик Сюкуро Манабе “Ер иқлимини физик моделлаштириш, ўзгаришларнинг миқдорий таҳлили ва глобал исишнинг ишончли прогнози учун” мукофотга сазовор бўлган.

Хассельман Гамбургдаги Макс Планк метеорология институтида, Манабе эса АҚШдаги Принстон университетида ишлайди. Уларнинг ҳар иккисига умумий қиймати 10 миллион швед крони (тахминан 286,6 минг доллар) нинг чорак қисми берилади. 

Римнинг Сапиенца университетида ишловчи италиялик Жоржио Паризи мукофотни “физик тизимларда тартибсизлик ва тебранишларнинг ўзаро боғлиқлигини кашф қилгани учун” олди. У мукофотнинг ярмини — 5 миллион крон ёки 573,2 минг доллар олади. 

Эртага, 6 октябрь куни Нобель қўмитаси кимё, 7 октябрда адабиёт бўйича мукофот эгаларини аниқлайди. Тинчлик мукофоти лауреати 8 октябрь куни Ослода эълон қилинади. Иқтисодиёт бўйича мукофот эгаси 11 октябрда маълум бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили инглиз физиги Рожер Пенроуз қора туйнук устида олиб борган изланишлари туфайли, германиялик астрофизик Райнхард Генцел ва америкалик астроном Андреа Гез эса галактикамиз марказида супермассив ихчам объектни кашф этгани учун физика бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилганди. 

Аввалроқ, “Физиология ва тиббиёт” бўйича 2021 йилги Нобель мукофотини тирик организмлар ҳароратни қандай ҳис қилишини ўрганган олимлар Дэвид Жулиус ва Ардем Патапутян қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг