“Нобель” лауреати Жорес Алферов вафот этди
Олам
−
02 Март 2019
4341Бугун, 2 март куни “Нобель” мукофоти лауреати Жорес Алферов Санкт-Петербургда 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Алферовнинг ўлимига ўткир юрак-ўпка етишмовчилиги сабаб бўлган. Олим билан хайрлашиш вақти ва жойи ҳозирча аниқ бўлмаган.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Алферов Россия Фанлар академияси йиғилишида ўзини ёмон ҳис қилгач, шифохонага ётқизилган. Дастлаб бош мияга қон қуйилиши – инсульт экани айтилган, кейинроқ Фанлар академияси гипертоник инқироз эканини билдирган.
Жорес Алферов 1930 йил 15 март куни Витебскда (Беларусь) туғилган. Ленинград электротехника институти тамомлаган. 1953 йилдан Иоффе номидаги Физика-техника институтида ишлаган.
Олим гетероструктурали яримўтказгичлар ва тезкор опто ва микроэлектрон компонентлар яратиш устида иш олиб борган. Ушбу ихтиролари учун 2000 йилда физика бўйича “Нобель” мукофотига муносиб кўрилган.
1991 йилдан 2017 йилгача Жорес Алферов Россия Фанлар академияси вице-президенти бўлган.
LiveБарчаси