Нималарни музлатгичда сақламаслик керак?

Саломатлик

image

Зираворларни музлатгичда сақлаб бўлмайди. Бу ҳақда Хитойнинг WeChat порталида маълум қилинган. 

Муаллифнинг таъкидлашича, кўпчилик музлатгични ҳамма нарсани беғараз сақлаши мумкин бўлган “шкаф” деб билади, аммо бу ёндашув хавфли бўлиши мумкин. 

Биринчидан, зираворларни музлатгичда сақлаб бўлмайди. Масалан, қалампир каби зираворлар музлатгичда сақланса, намлана бошлайди, натижада улар жигар касаллигини келтириб чиқарадиган афлатоксинлар ҳосил қилади. Бундан ташқари, тропик меваларни музлатгичда сақлаб бўлмайди. 

Банан ва бошқа тропик мевалар музлатгичда нафақат янгилигини сақламайди, балки эскиришни тезлаштиради. Музлатгичда, шунингдек, лапша каби маҳсулотларни сақлаш нотўғри.  Қайд этилишича, бундай лапшаларни истеъмол қилиш саломатликка жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тузланган сабзавотлар ҳам музлатгичда сақланиши тавсия этилмаган. 

Бундан ташқари, доривор ўсимликларни у ерда сақламаслик кераклиги айтилган, қайд этилишича, улар узоқ вақт давомида озиқ-овқат яқинида бўлганда, уларга турли хил бактериялар ва намлик кириб бориши мумкин, бу эса фойдали хусусиятларнинг йўқолишига олиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made