Нико Уильямс учун курашга АПЛ клуби қўшилди
Спорт
−
03 Январь
1717Лондоннинг “Арсенал” клуби “Атлетик Бильбао” вингери Нико Уильямсни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “канонирлар” жароҳат олиб, февралгача сафдан чиққан Букайо Саканинг ўрнини қишки трансферлар ойнасидаёқ “Атлетик Бильбао” футболчиси Нико Уильямс билан тўлдирмоқчи. Клуб вакиллари вингернинг агенти билан бу борада музокаралар ўтказмоқда. “Арсенал” испаниялик иқтидор учун 58 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумот ўрнида, Никонинг бильбаоликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум у клуб таркибида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 5 та ассист қайд этди. 22 ёшли испанияликнинг нархи “Transfermarkt” порталида 70 миллион еврога баҳоланган.
LiveБарчаси