Никоҳдан ўтишда ФҲДЁга электрон ариза бериш мумкин

Жамият

image

Давлат хизматлар агентлиги никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁга электрон ариза намунасини тақдим этмоқда. Ариза берилганидан сўнг, қонунчиликда келтирилган муддат – 1 ой мобайнида хизмат кўрсатилади.

Хизматга кўра, никоҳ тузилганлигини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани олишда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳ тузаётган шахсларга тиббий текширувдан ўтиш учун йўлланмалар берилади. Тиббий текширув шифокорлар, психиатрлар, наркологлар, дермато-венерологлар, фтизиатрлар (диспансерлар ва туман кабинетларида) томонидан яшаш жойи бўйича бепул равишда шахсларнинг тиббий муассасага мурожаат этган кундан эътиборан 2 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.

Хизмат кўрсатиш нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи этиб белгиланган – 44 600 сўм (2020 йил 21 апрель ҳолатига).

Махсус порталда мурожаат қилинган аризалар статистикаси ҳам келтириб ўтилган. Унга кўра, жами аризалар сони 84 та бўлиб, бундан 64 таси рад этилган. Аризаларнинг 4 таси тугалланиб бўлган ва 13 таси айни вақтда жараёнда экани кўрсатиб ўтилган.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали кириш керак бўлади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ФХДЁ

Баҳолаганлар

1451

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар