Никарагуа Пекин фойдасига Тайвань билан алоқаларни узди
Олам
−
10 Декабрь 2021
4693Никарагуа Хитой фойдасига Тайвань билан дипломатик алоқаларни узган охирги давлатга айланди. Бунга Хитой ҳукуматининг ўзи билан дипломатик алоқаларни сақлаб қолиш ниятида бўлган ҳар қандай давлат Тайпей билан алоқаларини узиши кераклигини таъкидлаётгани сабаб бўлди.
“Никарагуа бугун Тайвань билан дипломатик алоқаларини узди ва Тайпей билан ҳар қандай расмий мулоқот ва алоқаларни тўхтатади. Биз фақат давлат сифатида битта Хитой борлигини тан оламиз”, дея баёнот берди Никарагуа Ташқи ишлар вазирлиги.
Ўз навбатида Хитой Никарагуанинг қарорини олқишлади. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунйинг Никарагуанинг қарорини юқори баҳолаб, уни “халқ қўллаб-қувватловидаги, глобал тенденцияларга мос келадиган тўғри танлов” деб атади.
Бунинг ортидан АҚШ Давлат Департаменти демократик давлатларни “Тайвань билан алоқаларни янада кенгайтиришга” чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Никарагуадан олдин Тинч океанидаги Кирибати ва Соломон ороллари давлатлари 2019 йилда Хитой фойдасига Тайвань билан алоқаларни узган охирги давлатлар бўлганди. Тайваннинг халқаро майдондаги иттифоқчилари рўйхати 2016 йил май ойида Президент Цай Инвэнь лавозимга киришганидан бери 21 тадан 14 тага камайди.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь