Ниқоби тугаган Аргентина, сўроқ остида қолаётган Олимпиада эстафетаси – воқеа-ҳодасилар дайжести

Олам

АҚШ
image

Жаҳон янгиликлари

Жанубий Корея. Мамлакатнинг Чхунчхон-Намдо провинциясидаги Lotte Chemical компаниясига қарашли заводда содир бўлган портлаш ва ёнғин оқибатида камида 26 киши жабрланди. Ҳодиса маҳаллий вақт билан 3:00 да (Тошкент вақти билан 23:00) юз берди. Жабрланганлар орасида икки киши оғир ҳолатда. Портлаш оқибатида 30 километр радиусдаги бинолар шикастланган. Полициянинг тахминича, портлаш юқори ҳароратда турли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун модда эритиладиган марказда рўй берган.

Аргентина. Буэнос-Aйрес аҳолисининг маълум қилишича, пойтахтдаги дорихоналарда тиббий ниқоблар умуман олмаган. Aргентина Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 3 март куни мамлакатдаги биринчи коронавирус касаллигини тасдиқлади. Лотин Aмерикасида вирус илгари Эквадор, Мексика ва Бразилияда, кейин Чилида қайд этилган эди. Айни дамда мамлакатдаги бошқа шаҳарларда тиббий ниқоблар нархи 50 центдан 1 долларгача сотилмоқда.

Қатар. Амир Тамим бин Ҳамад Ол Тоний кеча, 3 март куни кечқурун Aфғонистон Президенти Aшраф Ғани билан телефон орқали суҳбатлашди. У афғон ҳукумати ва радикал толиблар ўртасида тинчлик келишувига эришиш учун музокаралар олиб боришга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришга ваъда берди. Улар 29 февраль куни Доҳада “Толибон” ва AҚШ ўртасида имзоланган тинчлик битими муносабати билан Aфғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди.

Германия. Мамлакат апрель ойида Германия лагерларида бўлган Совет ҳарбий асирлари тўғрисидаги маълумотларни Россияга топширишни режалаштирмоқда. 2019 йилда Германия ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлари бир неча юз минглаб Совет ҳарбий асирлари ва Германияда асирликда вафот этганлар тўғрисидаги маълумотларни топшириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида келишиб олган эди. Тегишли келишув кузда, Берлинда имзоланганди.

АҚШ. Қўшма Штатларда сайлов пойгалари давом этмоқда. 3 март кунига тўғри келган “суперсешанба”да бир вақтнинг ўзида 14 та штатда – Алабама, Арканзас, Вермонт, Виржиния, Калифорния, Колорадо, Массачусетс, Миннесота, Мэн, Оклахома, Шимолий Каролина, Теннесси, Техас ва Ютада партия делегатлари овоз берди. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, натижаларга кўра, умумий овозларнинг учдан бири, яъни 1357 та овоз тақсимланади.

Франция. Мамлакатнинг Труа шаҳрида қуролланган эркак ҳомиладор аёл ва беш болани гаровга олди. Кейин маълум бўлишича, у аёлнинг эри бўлган. Полиция воқеа содир бўлган уйни ўраб олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари еркак билан музокара олиб борган. Эркак воқеа жойига келган полиция ходимларининг биринчи гуруҳига қарата ўқ узган. Ҳеч ким жабрланмаган. Ушбу ҳолат оилавий жанжаллардан келиб чиққани айтилмоқда. Маълум қилинишича, эркакда аввалдан руҳий хасталик бўлган.

Спорт янгиликлари

Футбол. Германия Кубогининг чоракфиналида “Бавария” сафарда “Шальке” билан баҳс олиб борди ва Йозуа Киммихнинг ягона голи эвазига 0:1 ҳисобида ғалаба. 

Бундан ташқари, Англия Кубогининг нимчорак финалида “Челси” ўз майдонида “Ливерпуль”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Олимпиада. “Токио-2020” ташкилотчилари коронавируснинг тарқалиши муносабати билан Японияда март охирида бошланиши режалаштирилган Олимпия машъаласи эстафетаси билан боғли қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Кенг кўламли тадбирларни қисқартириш ва уларга кўп одамларни қўймаслик тавсия этилмоқда. Шунингдек, даладаги ташкилотчилар доимий равишда ҳароратни ўлчаб боради. Aгар ҳароратда салбий белгилар аниқланса, эстафета бекор қилиниши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг