Ниқоб бўлса-ю, қўлқоп бўлмаса... – Москвада карантин сабаб янги жарималар белгиланди

Олам

image

Москва ҳукумати 12 майдан бошлаб жорий этилган ниқоб ва қўлқоп режими қоидаларига аниқлик киритди. Унга мувофиқ, фуқаролар жамоат жойида ҳимоя воситаларининг фақат биттасидан фойдаланса, жаримага тортилади.

“Агар ниқоб таққан одам қўлқопсиз ёки аксинча бўлса, унга нисбатан жазо қўлланилади. Вирус алоқа орқали юқишини эсдан чиқармаслик керак. Шунинг учун бу ниқоб ва қўлқоплардан мажбурий фойдаланиш нормалари санитария талаблари ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан белгиланган”, дея маълум қилди пойтахт Бош назорат бошқармаси бошлиғи Евгений Данчиков.

Маълумот ўрнида, агар Москвада ҳимоя воситаларисиз жамоат транспортлари ва таксиларда юрилса, 5000 рубль, агар дўкон ва иш жойида шу ҳолат бўлса, 4000 рубль жарима белгиланган. Қоидабузарга нисбатан далолатнома тузилади, шундан сўнг у кўриб чиқиш ва жарима солиш учун ваколатли органга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Москва мэри Сергей Собянин пойтахтда ўз-ўзини изоляция қилиш режимини 31 майга қадар узайтирди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 187 859 нафарга етди. 1723 нафар бемор инфекция сабаб оламдан ўтган бўлса, 26 608 киши соғайиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг