Нигериядаги этник гуруҳлар тўқнашувида 15 киши ҳалок бўлди
Олам
−
15 Апрель 2021 3489 1 дақиқа
Нигериянинг шарқидаги Гомбе штатида юз берган икки этник гуруҳ ўртасидаги тўқнашувда 15 киши ҳалок бўлди ва кўплаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда журналистларга Гомбе штати губернатори Инува Яхая маълумот берди.
Унга кўра, Баланга минтақасида Лунгуда ва Вазха халқлари вакиллари ўртасида тўқнашувлар содир бўлган.
Тартибсизликлар оқибатида бир нечта уй ёқиб юборилган ва юзлаб маҳаллий аҳоли ваҳима билан уйларини тарк этган.
Маълум қилинишича, Гомбе шаҳрида тўқнашувлар давом этмоқда. Штат ҳокимияти фуқароларнинг кўчага чиқишини тақиқлади.
Маълумот учун, табиий бойликларни баҳам кўра олмаслик шаҳардаги гуруҳлар ўртасида вақти-вақти билан зўравонлик ҳолатларини келтириб чиқаради.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
18:52