Нигериядаги “Боко Харам” ҳужумида ўнлаб ҳарбий ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

“Боко Харам” террорчилик ташкилоти томонидан Нигериянинг шимоли-шарқидаги Борно штатида жойлашган ҳарбий конвойга қилинган ҳужум оқибатида камида 31 нафар аскар ҳалок бўлди. Маҳаллий ОАВнинг армия манбаларига асосланиб хабар беришича, жангарилар Майдугури-Майнок трассасида колоннага ҳужум қилган.

“Террористик ҳужум оқибатида 31 нафар аскаримизни, шу жумладан бир қўмондонимизни йўқотдик”, дейди журналистларга ўз исмини ошкор этишни истамаган ҳарбий доиралардаги манба.

Маълумот учун, “Боко Харам” Нигерияда 2000 йилларнинг бошидан бери фаолият юритиб келмоқда. 2009 йилдан бери 20 мингдан ортиқ одам ушбу террористик ташкилот қурбонига айланди. 

2015 йилдан бери гуруҳ жангарилари Камерун, Чад ва Нигерда ҳам терактлар уюштирмоқда. Чад кўли ҳудудида камида икки минг киши террорчилар қурбонига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигериянинг шарқидаги Гомбе штатида юз берган икки этник гуруҳ ўртасидаги тўқнашувда 15 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг