Нигерияда ҳарбийлар хатоси сабаб 20 киши ҳалок бўлди
Олам
−
03 Июнь 3886 1 дақиқа
Нигерия ҳарбийлари хатолик туфайли жангарилардан қишлоқни ҳимоя қилаётган маҳаллий аҳоли гуруҳига ҳаво зарбаси берди. Бу ҳақда “The Guardian Nigeria” хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳарбийлар аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларга жангарилар ҳужум қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар олгач, авиаҳужум уюштирган. Ушбу авиаҳужумлар оқибатида 20 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
Маҳаллий аҳоли вакилининг сўзларига кўра, жангарилар бир нечта одамдан иборат бўлган ва чорва молларини ўғирлаб кетган. Уларни қувиб, қутқаришга уринган маҳаллий аҳоли эса ҳарбий самолёт томонидан ҳужумга учраган.
“Ўнлаб одамларимиз ва бир неча молларимиз жангарилар томонидан олиб кетилди. Уларни қутқаришга уринганларни эса ҳарбий самолёт бомбардимон қилди. 20 киши ҳалок бўлди”, деган маҳаллий фуқаро.
Хабарга кўра, жанговар самолёт учувчиси аҳолини нотўғри баҳолаб, уларни жангари деб ўйлаган ва ҳаво ҳужумини амалга оширган.
Нигерия Мудофаа вазирлиги ҳодисага изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерияда юз берган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 117 кишига етгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь