Нигерияда ҳарбий самолёт қулади. Қурбонлар бор

Олам

−

image

Нигериянинг жануби-ғарбий қисмидаги Ондо штатида ҳарбий самолёт қулаши оқибатида бортдаги 25 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси, жами 32 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Нигерия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли ATR-42 самолёти кеча, 5 октябрь куни Бенин-Сити шаҳридан Лагосга мунтазам парвоз қилаётган бўлган. Маҳаллий вақт билан 08:13 да диспетчерлар самолёт билан алоқани йўқотган.

Кейинчалик самолёт қолдиқлари Игбокода шаҳри яқинидан топилган. Воқеа жойига қидирув-қутқарув гуруҳлари юборилган.

Нигерия Президенти Бола Тинубу ҳалокатда ҳеч ким омон қолмаганини тасдиқлаб, марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

“Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони менга вазият юзасидан ахборот берди. Мен эса ҳалокат сабабларини аниқлаш ҳамда бундай ҳодисаларнинг келгусида такрорланишига йўл қўймаслик учун зудлик билан батафсил тергов бошлашни топширдим”, деган у.

Нашрга кўра, мазкур ҳалокат Нигерияда сўнгги йиллардаги энг кўп қурбон берилган авиаҳалокатлардан бири бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амур вилоятида Россия ҳарбий самолёти ҳалокатга учраганди. Оқибатда олти киши ҳалок бўлган, бир киши шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг