Нидерландияда суицидни камайтира оладиган уй-жой қурилди

Бу қизиқ

image

Европанинг мегаполис шаҳарларидан бири бўлган Амстердамда “Q Residences” деб номланган ноодатий турар-жой биноси қуриб битказилди. Бинонинг ўзига хос жиҳати унинг ташқи томони тўлқинларни эслатувчи айвонлар билан қопланганида. Архитекторларнинг таъкидлашича, бу усул мазкур уйда яшовчи инсон руҳий ҳолатининг сокинланиши ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини камайишига ёрдам беради. Бу ҳақда “Dezee” сайти хабар берди.

“Q Residences” мажмуаси 23 ва 8 қаватли биноларни ўз ичига олади. Амстердамнинг миллий ҳамда замонавий архитектурасини ўзига сингдирган бино дунё қурилиш саноатида алоҳида ўринни эгалламоқда. Бунга бир нечта сабабни келтириб ўтиш мумкин.  Аввало бино қурилишида ноодатий, тўлқинсимон конструкциядан фойдаланилгани бўлса, яна бир сабаб инсон руҳиятига таъсир қуилувчи қирралардан воз кечилганидадир. Бу эса сўнгги пайтларда кўпайган инсонларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини сезиларли даражада камайтиради. Шунингдек, бино атрофи яшил макон, пиёдалар ҳамда велосипед йўлакчаси каби экологик ҳудудларга ажратилган.

Жаҳон cоғлиқни cақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 2022 йилда 703 000 дан ортиқ одам ўз жонига қасд қилишга уринган. Бу каби ҳолатларнинг кўплиги архитекторларни айнан шундай вазиятлардан сақлай оладиган бино қуришга ундаган.

“Биз қурган мажмуа одамларни санъат ва ландшафт атрофида бирлаштиришга ёрдам беради. Бино Нидерландияда машҳур бўлган квас ичимлигининг идишидан илҳомланган ҳолда лойиҳалаштирилган. Ёғоч, бетон, шаффоф акрил каби табиий қурилиш ашёларидан фойдаланганмиз. Бизнинг мақсадимиз одамларга табиийлик ҳамда сокинлик бериш”, дейди бинони лойиҳалаштирган компания асосчиси Ян Ганг.

Маълумот ўрнида, Нидерландия архитектурасининг ривожланиши учта даврга бўлинади.
Улардан биринчиси XVII асрга тегишли бинолар бўлиб, асосан ёғоч, тош каби материаллардан қурилган.
Иккинчи давр эса ХХ асрнинг 50 йилларига тўғри келади. Бу даврда асосан икки ва ундан юқори қаватли уйлар, саноат бинолари қурилган.
Учинчи давр эса ХХ асрнинг сўнгги йилларида урфга кирган шиша ва пўлат бинолар қурилиши орқали бошланиб, ҳозирга қадар давом этиб келмоқда.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг