Нидерландияда илк бор 12 ёшга тўлмаган бола қонунан ўлдирилди

Олам

image
Уругвайда беморни ўлдириш қонунийлаштирилди  north_east

Уругвайда беморни ўлдириш қонунийлаштирилди 

Нидерландияда 12 ёшга тўлмаган оғир хасталикка чалинган болага нисбатан илк бор эвтаназия (даволаш имкони бўлмаган оғир касалликларда беморнинг розилиги билан унинг ҳаётини тинч ва азобсиз тугатиш амалиёти) амалга оширилди. Бу ҳақда “nos.nl” хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2023 йилда эвтаназия тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгаришлардан кейин қайд этилган биринчи ҳолат ҳисобланади. Нидерландия Соғлиқни сақлаш вазири Софи Херманснинг билдиришича, болага нисбатан ушбу муолажа ўтган йил охирида амалга оширилган.

Махсус вазирлик комиссияси ҳолат тафсилотларини ўрганиб чиққан, муолажани ташкил этган шифокор билан суҳбат ўтказган ва шундан сўнг расмий хулосасини назорат органига тақдим этган.

Вазир эвтаназиянинг аниқ қачон ўтказилгани, боланинг ташхиси ва ёши ҳақида маълумот бермаган.

Нидерландия 2002 йилда эвтаназияни тўлиқ тиббий муолажа сифатида қонунийлаштирган дунёдаги биринчи давлат бўлган.

2023 йил апрель ойида мамлакат эвтаназия учун ёш чекловларини бекор қилди. Шундан буён вояга етмаган беморга нисбатан “ҳаётдан кетишга ёрдам бериш” тўғрисидаги қарор шифокор ва ота-она томонидан биргаликда қабул қилинади.

Эвтаназия фақат бемор даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган, кучли азоб чеккан ва паллиатив ёрдам ҳам аҳволини енгиллаштира олмайдиган ҳолатларда қўлланилиши мумкин. Шунингдек, қарор қабул қилиш жараёнида боланинг фикри ҳам инобатга олинади.

Кейинчалик махсус комиссия шифокор тиббий стандартлар ва замонавий тиббий билимлар асосида ҳаракат қилган-қилмаганини текширади. Комиссия таркибига тегишли соҳаларда фаолият юритувчи тўрт нафар шифокор, бир нафар ҳуқуқшунос ва бир нафар этика мутахассиси киради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг