Нидерландия Бош вазири карантин чекловлари туфайли онасини сўнгги манзилга кузатолмади

Олам

image

Нидерландия Бош вазири Марк Рутте мамлакатда жорий қилинган коронавирус чекловлари туфайли вафот этган онасини сўнгги манзилга кузатгани қариялар уйига боролмади. Бу ҳақда “Sky News“ хабар берди.

Жорий йилнинг 13 май куни Гаагадаги қариялар уйида сиёсатчининг онаси, 96 ёшли Рутте-Деалинг вафот этди, дея хабар беради канал бош вазирнинг баёнотига таяниб. Бироқ, Марк уни март ойида ҳукумат томонидан 20 март куни қабул қилинган карантин чекловлари туфайли дафн маросимига бора олмаган. Гап шундаки, карантин чекловлари қариялар уйига ташриф буюришни тақиқлайди.

Шу билан бирга, Нидерландия оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, вазирнинг онаси коронавирусдан ўлмаган. Бироқ, коронавирус ушбу қариялар уйида қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Нидерландияда коронавирус билан боғлиқ 45 647 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 174 нафари соғайган, 39 624 нафари эса вафот этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Карантин Коронавирус Нидерландияда

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг