Ниагара шаршараси Мустақиллик кунида Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилади
Жамият
−
28 Август 2021
10985АҚШ ва Канаданинг асосий диққатга сазовор жойи, дунёга машҳур Ниагара шаршараси 1 сентябрь куни Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига мамлакат байроғи рангларида ёритилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 27 август куни Ўзбекистоннинг АҚШ ва Канададаги фавқулодда ва муҳтор элчиси Жавлон Ваҳобов Ниагара шаршараси маъмуриятининг раҳбарияти билан ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича келишувга эришган.
Элчихонанинг маълум қилишича, Ўзбекистон байроғини ўзида акс эттирган Ғарбий ярим шардаги энг кучли шаршарани жорий йилнинг 1 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 да (Тошкент вақти билан 2 сентябрь соат 7:30 да) жонли эфирда ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.
АҚШ ва Канадада яшовчи ўзбекистонликлар тадбирни ушбу ҳавола орқали сайтдаги анкетани тўлдириб, тўғридан-тўғри томоша қилишлари мумкин бўлади.
Хабарга кўра, Ниагара шаршарасининг Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилиши 15 дақиқа давом этади.
LiveБарчаси