Ниҳоят, Ислом Махачевга рақиб топилди
Спорт
−
01 Октябрь 2021
4679UFC енгил вазн тоифасида 5-рақамли жангчиси россиялик Ислом Махачевга янги рақиб топилди. У UFC 267 турнирида дивизионнинг 6-поғонасини эгаллаб турган Дэн Хукерга қарши октагонга кўтарилади. Хукер жароҳат туфайли мусобақадан четлатилган Рафаэль Дос Аньоснинг ўрнини эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Хукер ўртасидаги жанг жорий йилнинг 30 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий баҳси ярим енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Ян Блахович ва Гловер Тейшейра ўртасида бўлиб ўтади. Шунингдек, Питер Ян ва Кори Сандаген иштирокидаги рейтинг жанги ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, Ислом Махачев ММА’да 21 жанг ўтказиб, уларнинг 20 тасида ғолиб бўлган ва бир марта мағлубият аламини тотиб кўрган. “Ҳабибнинг вориси” сўнгги бор жорий йилнинг июль ойида Тиаго Мойзесни мағлуб этиб, енгил вазн тоифаси рейтингида 5-ўринга қўтарилиб олган эди.
Дэн Хукер эса 25 сентябрь куни UFC 266 мусобақасида Насрат Ҳакпараст устидан зафар қучиб, ғалабалари сонини 21 тага етказиб олди. У 10 беллашувда рақибларига имкониятни бой берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь