Ниҳоят Instagram’га кутилган функция қўшилади

Технология

image

Instagram энг кутилган функциялардан бирини тақдим этди. Энди профилдаги постларнинг ўрнини алмаштириш мумкин бўлади. Бу ҳақда “Rozetked” хабар берди.

Қайд этилишича, эндиликда фойдаланувчилар постларни керакли тартибда қўлда жойлаштира олади. Бунинг учун уларнинг нашр қилинган вақтига ва кетма-кетлигига амал қилиш шарт эмас. Янги функционал имконият Instagram томонидан муаллифларни қўллаб-қувватлаш учун ишга туширилаётган Anyway номли ташаббус доирасига киради. Унинг мақсади – “мукаммал контент” атрофидаги босимни йўқотиш ва ижоддан завқланишни қайтариш.

Постлар тартибини ўзгартириш “судраб олиб ўтиш” (drag-and-drop) орқали амалга оширилади. Бунинг учун профилни таҳрирлаш тугмасини босиш кифоя. Шунда постларни “созлаш” функцияси ёқилади.

Янгиланиш яқин ҳафталарда эълон қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, яна бир янги функция – фойдаланувчиларга Instagram’да Spotify’да тинглаётган мусиқаларни эслатма сифатида улашиш имконияти пайдо бўлади. Мусиқа реал вақт режимида янгиланиб боради, фойдаланувчилар эса ҳавола орқали трекни ижро этиши мумкин бўлади.

Meta’нинг таъкидлашича, ҳар иккала функция ҳам аудиториянинг истакларига жавоб ва платформани янада мослашувчан ва жонли қилиш йўлидаги қадам ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эндиликда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар Instagram’да онлайн жонли эфирни бошлашдан олдин ота-онасининг рухсатини олишлари талаб этилиши хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг