Неймарнинг отаси “Сантос” бош директори этиб тайинланди
Спорт
−
10:03 314 1 дақиқа
Бразилиянинг “Сантос” клуби сардори Неймар Жуниорнинг отаси Неймар Сениор жамоанинг янги бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Неймар Сениор ушбу лавозимни 2026 йил охиригача эгаллайди. “Globo” нашрининг хабар беришича, клуб президенти Марсело Тейшейра қайта сайланган тақдирда, у ўз вазифасида қолади. Сайлов жорий йилнинг 12 декабрь кунига белгиланган.
Неймар Сениор шунингдек, янги иқтидорларни кашф этиш ва уларни клубнинг ўтмишдаги афсоналари билан боғлашга қаратилган “Сантос” лойиҳаси президенти ҳам бўлади.
Янги лавозимида у клуб раҳбарияти билан бевосита ишлайди ҳамда футбол, маркетинг ва янги бизнес лойиҳалари каби турли йўналишларни бошқариш ва интеграция қилишда иштирок этади.
Маълумот учун, “Сантос” Бразилия чемпионати якунига тўртта тур қолганида А Серия турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Неймар эса жорий мавсумда 15 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол урган.
Live
Барчаси