Неймарга қизил карточка кўрсатилиши шарт эди – Саудия ҳакамлари эксперти (видео)

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ar-Riyadiyah” канали ҳакамлар бўйича эксперти Муҳаммад Камал Риша Осиё Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган Ўзбекистоннинг “Навбаҳор” клуби билан ўйиндаги вазият учун бразилиялик футболчи Неймарга қизил карточка берилиши кераклигини айтди.

Эпизодлардан бирида Неймар “Навбаҳор” аъзосини аввал қўли билан итариб юборди, кейин йиқилган футболчига қарата тўпни тепди. Вазиятни кўриб турган учрашув ҳаками Муҳаммад Абдулла Муҳаммад эса бразилиялик футболчини жазоламади.

“Неймарга қизил карточка кўрсатилиши шарт эди. Рақибини итариб йиқитгани учун сариқ карточка ва уни тўп билан атайин тепгани учун иккинчи сариқ карточка берилиши лозим эди”, дейди Муҳаммад Камал Риша.

1-турдан сўнг “D” гуруҳида Эроннинг “Нассажи Мозандарон” клуби 3 очко билан етакчилик қилмоқда. “Нассажи Мозандарон” 1-турда Ҳиндистоннинг “Мумбай Сити” жамоасини сафарда ишончли ҳисобда мағлуб этди. “Навбаҳор” ва “Ал-Ҳилол” клублари эса 1 очко билан гуруҳда 2-ўринни банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Навбаҳор Муҳаммад Камал Риша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг