Неймар жароҳати сабаб операция қилинди
Спорт
−
23 Декабрь 817 1 дақиқа
Бразилиянинг “Сантос” клуби футболчиси Неймар мавсум якунлангандан сўнг медиал менискус йиртилиши сабабли муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Медиал менискус жароҳатини даволаш учун артроскопия қилинди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди, спортчининг аҳволи яхши. Неймар ҳозир шифохонадан чиқарилган ва реабилитацияни бошлади. Реабилитация жараёни унинг физиотерапевти Рафаэл Мартини томонидан мувофиқлаштирилмоқда”, дейилади клуб баёнотида.
Жорий йилнинг ноябрь ойида Неймар Сан-Паулуда тиббий кўрикдан ўтказилиб, менискус йиртилиши ташхиси қўйилган эди. бироқ кейинчалик у жароҳати бўлишига қарамай Бразилия чемпионатининг 37-турида “Ювентуде”га қарши (3:0) ўйинда майдонга тушиб, хет-трик қайд этди. Ушбу ғалабадан сўнг “Сантос” юқори дивизиондаги ўрнини сақлаб қолди.
Маълумот учун, чемпионат якунида “Сантос” 47 очко билан турнир жадвалида 12-ўринда якунлади. 33 ёшли бразилиялик футболчи эса мавсумнинг 28 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ўз номига расмийлаштириб қўйди.
Live
Барчаси