Неймар ва “Барселона” 5 йиллик шартнома бўйича келишиб олди

Спорт

image

Бразилиялик футболчи Неймар “Барселона” клуби билан 5 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда испан нашрлари томонидан тарқатилган хабарларга таяниб “Football.ua” нашри маълум қилди.

“Барселона”га қайтишни жуда қаттиқ хоҳлаётган ҳужумчи ҳатто клуб президенти Хосеп Мариа Бартомеу томонидан тақдим этилган шартнома шартларини ҳам муҳокама қилиб ўтирмаган. Маълум қилинишича, Неймар “Барселона”да 24 млн евро ишлаб топади. Эслатиб ўтамиз унинг ПСЖдаги йиллик маоши 36 млнни ташкил этар эди.

Неймар Каталонияга қайтиш учун клубга қарши очган даъво аризасини бекор қилишига тўғри келади. Маълумот учун, Неймар 2016 йилда “Барселона” билан шартномани узайтиргани учун 26 млн евро тал қилаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг