Неймар спорт режимини бузди. Мухлислар футболчидан норози бўлмоқда

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали “Бавария”га қарши биринчи ўйинда жамоаси мағлубиятга учраган куннинг эртасига спорт режимини бузди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

Манбага кўра, футболчи покер турнирида иштирок этган, сўнгра овқатланиш учун McDonald’s ресторанига борган. Одатда профессионал ўйинчиларга бундай жойларда овқатланиш тақиқланади. Бразилиялик футболчининг бу ҳаракати француз клуби мухлисларида ўта салбий муносабатга сабаб бўлган.

31 ёшли Неймар жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

“Transfermarkt” портали футболчининг трансфер нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг