Неймар Саудия клубига ўтишга яқин турибди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг трансфери учун расмий ҳужжатларни тайёрламоқда. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўзининг X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, бугун, 14 август куни Саудияда Неймар трансфери учун жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилади. “Ал-Ҳилол” аллақачон Неймарни тиббий кўрикдан ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда ва бу борада футболчининг вакилларидан рухсат кутмоқда.

Қайд этилишича, Неймар “Ал-Ҳилол” клуби билан икки йиллик шартнома борасида келишиб олган. Саудияда икки йил ичида футболчи салкам 160 миллион евро ишлаб олади.

Неймар 2017 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. 2022/2023 йилги мавсумда 31 ёшли бразилиялик ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 29 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар ПСЖ Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг