Неймар “Олтин тўп”ни ютмагани нотўғри – Аурелио

Спорт

image

“Ливерпул”нинг собиқ ҳимоячиси бразилиялик Фабио Аурелио ҳамюрти Неймар Жуниорнинг “Олтин тўп”ни ҳалигача қўлга киритмагани нотўғри эканини айтди. Бу ҳақда Аурелионинг сўзларига таяниб, “Gоаl” нашри хабар берди.

“Неймарнинг “Олтин тўп”ни ҳеч қачон қўлга киритмагани нотўғри. Бунинг учун унда барча шароит бор, лекин нима бўлганини билмайман. Балки у учун ўйиндан кўра баъзи бошқа нарсалар муҳимроқдир, билмадим. Кўряпсизми, Криштиану Роналду, Лионель Месси, улар 10-15 йил давомида юқори даражада футбол ўйнашди ва биз уларнинг майдондан ташқаридаги муаммолар ҳақида ҳеч қачон эшитмаганмиз. Лекин Неймар ҳар доим майдондан ташқарида қандайдир ишлар билан шуғулланади” деган бразилиялик собиқ ҳимоячи.

Аурелионинг қўшимча қилишича, Неймар диққатини фақат футболга қаратмаса, вақт уни мағлуб қилиши мумкин.

“У ортиқча нарсалардан узоқлашиши керак, чунки у ажойиб ишларга қодир. Агар, Неймар тезлик билан ўзини йиғиштириб, диққатини фақат футболга қаратмаса, вақт уни мағлуб қилиши мумкин. Ахир энди у ёш бола эмас ва аллақачон 30 ёшни қаршилаб бўлди. У ҳали ҳам биз билган  ўша Неймар ва у ҳеч ким кутмаган ишларни қилишга қодир. Аммо ҳозир кўряпмизки, Неймар аввалгидек соғлом ва кучли эмас”, деган Фабио.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Неймар ПСЖ сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 голли узатма 

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг