Неймар бурчак зарбасидан гол урди (видео)
Спорт
−
24 Февраль 8022 1 дақиқа
“Сантос”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар бурчакдан тўғридан-тўғри тўп киритиб, гол урди.
33 ёшли футболчи Паулиста чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Интер”га қарши ўйиннинг 27-дақиқасида гол урди. Учрашув “Сантос”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди, Неймар ҳам иккита голли узатмани ҳам амалга оширди.
Неймар профессионал футболчилик фаолияти давомида “Сантос”, “Барселона”, “Пари Сен-Жермен” ва “Ал-Ҳилол” клубларида ўйнаган. 33 ёшли вингер Бразилия терма жамоаси сафида 128 та ўйин ўтказиб, 79 та гол урган. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь