Неймар “Барселона”га қайтиш учун ён беришга тайёр

Спорт

image

“Сантос”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар “Барселона”га қайтиш учун ўз шартларидан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда COPE хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи “кўк-анорранглилар”га ўтиш учун кам маошга рози бўлади. Футболчининг бу қарори Каталония клубининг молиявий чекловларини ҳисобга олган ҳолда трансфер эҳтимолини сезиларли даражада оширади.

Маълуот учун, Неймар 2013 йилдан 2017 йилгача “Барселона”да ўйнаган. Шу вақт ичида у барча турнирларда 186 та учрашувда қатнашиб, 105 та гол урди ва 76 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, 33 ёшли футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади. Футболчининг “Сантос” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Қайд этиш жоиз, Неймар Сантосга қайтганидан кейин Паулиста чемпионатида 7 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва ассист муаллифига айланишга улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Неймар Сантос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг