Неймар “Ал-Ҳилол”дан кетмоқчи
Спорт
−
08 Ноябрь
2599“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Неймар Саудия клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Goal” хабар берди.
Манбага кўра, футболчи январда жамоа билан шартномасини бекор қилиши мумкин. Неймар анчадан буён “Сантос” клубига ўтиш вариантига қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда 32 ёшли ҳужумчи “Ал-Ҳилол” сафида 2 та ўйин ўтказди. У мавсумнинг аксарият қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборди. У яқиндагина жароҳатидан қутулиб сафга қайтганди, бироқ Осиё Чемпионлар лигаси доирасида “Истиқлол”га қарши ўйинда яна жароҳат олиб, 1 ойдан ортиқ муддат майдонга тушмайдиган бўлди.
Маълумот учун, Неймар “Ал-Ҳилол”га 2023 йилнинг августида келиб қўшилганди. Футболчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, 32 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.
LiveБарчаси