Неймар 980 кунлик танаффусдан сўнг яна Бразилия сафида майдонга тушди
Спорт
−
25 июн 2851 1 дақиқа
Бугун, 25 июнь куни Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Неймар 980 кунлик танаффусдан сўнг яна миллий жамоа сафида майдонга тушди. У Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида Шотландияга қарши баҳснинг 76-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилди.
Ҳужумчи болдир мушагидаги жароҳати сабабли мусобақанинг дастлабки икки учрашувини ўтказиб юборган эди.
34 ёшли Неймар Бразилия терма жамоаси сафида бундан олдин 2023 йил 18 октябрь куни майдонга тушган эди. Шундай қилиб бразилиялик футбол юлдузи 3 йиллик танаффусдан кейин яна миллий терма жамоа сафида ўйин ўтказди.
Маълумот учун, Неймар Бразилия терма жамоаси сафида 79 та гол урган ва мамлакатнинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Шотландияга қарши учрашув унинг миллий жамоа либосидаги 129-ўйини бўлди.
Неймар иштирок этган ҳар бир Жаҳон чемпионатида жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. 2022 йилги мундиалда у Сербияга қарши гуруҳ босқичи баҳсида (2:0) жароҳат олган.
2018 йилги Жаҳон чемпионати арафасида ҳужумчи ўнг оёғидан жароҳат олган ва уч ой давомида тикланган. У мусобақага етиб келган бўлса-да, тўлиқ жисмоний ҳолатини тиклашга улгурмаган.
2014 йил Бразилияда ўтказилган мундиалда эса Неймар бел умуртқасини синдириб олгани сабаб Германияга қарши ярим финал учрашувини (1:7) ўтказиб юборганди.
Live
Барчаси