Нетаньяху ўғлининг тўйини яна қолдирди
Олам
−
20 Июнь 7588 2 дақиқа
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон билан зиддият туфайли ўғли Авнер Нетаньяхунинг тўйини қолдирди. Бу ҳақда “Ynet” нашри хабар берди.
“Афсуски, қурбонлар бор. Ҳар биримиз ўзимизнинг ўзимизга яраша баҳомиз бор, бу юкни менинг оилам ҳам кўтармоқда”, дейди у.
Исроил ҳукумати раҳбарининг айтишича, Эрон билан зиддиятда ҳамма ўз нархини тўлайди. Бош вазир шунингдек, Исроил фуқаролари билан фахрланишини ҳам қайд этди.
Биньямин Нетаньяху аҳолининг кўнглини кўтаришга уринар экан, ўғлининг тўйи иккинчи марта кечиктирилганини маълум қилди.
Маълумот учун, Авнер Нетаньяху Шин-Бет хавфсизлик хизмати томонидан ҳимояланган. Бу хавфсизлик, шунингдек, Исроил давлати ҳукуматининг тимсоли ҳисобланган етти нафар шахс учун мўлжалланган бўлиб, у Бош вазирликдаги “Маген бирлиги” томонидан тақдим этилган хавфсизликдан юқори даражадаги хавфсизлик ҳисобланади. Мамлакат Бош вазири ўғиллари Авнер ва Яир Нетаньяхуларнинг хавфсизлиги учун миллиардлаб пул сарфлайди. 2024 йинингл 9 июнь куни Нетаньяху Хавфсизлик бўйича маслаҳат қўмитасидан оила аъзоларини бутун умри давомида Шин-Бет томонидан ҳимоя қилишни яна бир бор сўраган. Сўровда рафиқаси Сара, ҳамда ўғиллари Яир ва Авнер бор эди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўтган йилнинг октябрь ойида ўзининг кенжа ўғли Авнер Нетаньяхунинг тўйини кечиктиришга қарор қилганди. Авнер Нетаньяхунинг тўйи 2024 йилнинг 26 ноябрь куни Тель-Авив шимолида жойлашган Шарон вилоятидаги Ронит фермасида ўтказилиши режалаштирилган эди. Мамлакатнинг “Каn” жамоат телерадиокомпаниясида айтилишича, Бош вазир фарзандининг тўйини уруш ва дрон таҳдиди шароитида хавфсизлик нуқтаи назаридан қолдиришга қарор қилган.
Live
Барчаси