Нетаньяху Трампнинг инаугурациясига бормайди

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху 20 январь куни АҚШда ўтказиладиган Дональд Трампнинг инаугурациясида қатнашмайди. Бу ҳақда “Times of Israel” хабар берди. 

“Нетаньяху аввалги режасидан воз кечди ва Трампнинг инаугурациясини ўтказиб юборади”, дея ёзади газета Исроил Бош вазирининг ёрдамчисига таяниб.

Нашр нима учун Исроил Бош вазири ўз режаларини ўзгартиришга ва АҚШнинг янги президентининг инаугурация маросимини ўтказиб юборишга қарор қилганига аниқлик киритмаган. Баъзи нашрларнинг таҳмин қилишича, вазирнинг бундай қарорига Халқаро жиноий суд чиқарган ордер асосида ҳибсга олиниши эҳтимолидан қўрқиш сабаб бўлган.

Маълум қилинишича, яқинда простата безини олиб ташлаш бўйича операция қилинганига қарамай, Нетаньяху дастлаб тантанага боришни режалаштирган. Бироқ манбаларнинг таъкидлашича, 31 декабрь куни сафар логистикаси бўйича муҳокамалар бўлиб ўтган, унда самолётнинг транзит мамлакатларда ҳибсга олиш хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган маршрут бўйлаб фавқулодда қўниши билан боғлиқ эҳтимолий хавфлар кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ҳам АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг 2025 йил 20 январда бўлиб ўтадиган инаугурация маросимида қатнашмаслиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп инаугурация Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг