Нетаньяху Трамп билан қўнғироқлашди

Олам

image

Бугун, 12 май куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашувдан сўнг АҚШ Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Исроил Вазирлар Маҳкамаси раҳбари девонхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Нетаньяху Исроил ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган ва гаровга олинган Идан Александрни Ғазо секторидан озод қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирган.

“Нетаньяху бугун, 12 май куни Уиткофф билан учрашди. Шундан сўнг Бош вазир АҚШ Президенти Дональд Трамп билан суҳбатлашди. Бош вазир Президентга Исроил мудофаа армияси ҳарбий хизматчиси Идан Александрни озод қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.

Идоранинг қўшимча қилишича, “АҚШ Президенти ўз навбатида Исроилга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган ва Бош вазир билан яқин ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирган”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уйда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни қабул қилар экан, АҚШ Президенти Вашингтон Ғазо сектори устидан назорат ўрнатишини ва “барча хавфли портламаган бомбалар ва бошқа қуролларни олиб ташлаш учун жавобгар бўлишини”, қирғоқ чизиғини “Яқин Шарқ Ривьраси”га айлантиришини айтганди. Шундан сўнг, Дональд Трамп Ғазо секторида яшовчи фаластинликларни кўчиришни таклиф қилди. Нетаньяху Трампнинг ташаббусини маъқуллаб, уни “инқилобий” деб атади.

Ўз навбатида, фаластинликлар, қатор араб давлатлари ва АҚШнинг Ғарб иттифоқчилари республикачини танқид қилиб, уни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблади. Танқидларга қарамай, 10 февраль куни Дональд Трамп Ғазо секторини сотиб олиш ниятини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг