Нетаньяху Мудофаа вазирини ишдан олди
Олам
−
06 Ноябрь
3389Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакат Мудофаа вазири Йоав Галантни ишдан бўшатди. Бунга у ўзаро ишончнинг етишмаслигини сабаб қилиб кўрсатган. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Нашрга кўра, Мудофаа вазирига топширилган ва кейинроқ Бош вазир девони томонидан эълон қилинган қисқа хатда Нетаньяху Галантга унинг хизмат муддати ушбу хатни олганидан 48 соатдан сўнг тугашини ёзган.
“Сўнгги ойларда мен ва Мудофаа вазири ўртасида ишонч йўқолди”, дейди Нетаньяху.
Қайд этилишича, Нетаньяху Галант билан урушни бошқариш жараёнини келиша олмаганини ва унинг баёнотлари ҳамда ҳаракатлари ҳукумат қарорларига зид бўлганини билдирган. Бош вазир, шунингдек, Галантни Исроил душманларига билвосита ёрдам берганликда айблаган.
“Мудофаа вазири билан "ишонч инқирози" ҳарбий кампаниянинг тўғри йўлда давом этишига имкон бермайди… Мен бу тафовутларни бартараф этишга кўп уриндим, лекин улар тобора кучайиб борди”, дейди у.
Нашрнинг ёзишича, ушбу қарор Нетаньяху коалициясида ултра-православ эркакларни ҳарбий хизматдан озод қилиш борасидаги қонун лойиҳаси юзасидан кучайган кескинлик фонида қабул қилинган.
LiveБарчаси
06 Ноябрь