Нетаньяху маҳбусларни алмашиш учун шароитлар мавжудлигини айтди
Олам
−
23 Июль
2684Исроил ва ҲАМАС ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўйича келишувга эришиш шартлари шакллана бошлади. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШга ташрифи доирасида бўлиб ўтган Ғазо секторида сақланаётган маҳбусларнинг қариндошлари билан учрашувда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, бу “ҲАМАСга босим” туфайли мумкин бўлган. Бош вазирнинг аниқлик киритишича, жараён босқичма-босқич амалга оширилади.
“Аммо ишончим комилки, биз келишув бўйича олдинга силжишимиз ва қолган гаровдагиларни озод қилишимиз мумкин”, дейди у.
Исроил армияси Ғазо секторидаги 116 исроиллик асирдан 44 нафари ҳалок бўлганини даъво қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь