Нетаньяху истеъфога чиққанидан бир ой ўтиб, Исроил Бош вазири қароргоҳини тарк этди

Олам

image

Исроилнинг собиқ Бош вазири Биньямин Нетаньяху Балфур кўчасидаги Бош вазирнинг расмий қароргоҳини оиласи билан тарк этди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” собиқ Бош вазирнинг оиласига яқин манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Исроил оммавий ахборот воситалари қароргоҳ яқинида Нетаньяху оиласининг кўчиб ўтишига алоқадор бўлган юк машиналари ва қора “Audi” русумли автомашиналарни пайқашганини хабар қилди.

Шундай қилиб, Нетаньяху истеъфога чиққанидан деярли бир ой ўтгач, қароргоҳни бўшатди. Кетиш Исроилнинг янги Бош вазири Нафтали Беннет билан келишувда белгиланган муддатдан бироз кечроқ содир бўлди. Шартномага мувофиқ, Нетаньяху 10 июль арафасида қароргоҳни тарк этиши керак эди.

Исроилда жорий йилнинг июнь ойида Беннет бошчилигидаги янги ҳукумат тасдиқланди. Кнессет аъзоларининг қарори ҳокимиятда 12 йилдан ортиқ вақт давомида ўтирган “Нетаньяху эпохаси”га чек қўйди.

Коалиция келишуви доирасида Беннетт икки йил давомида Бош вазир бўлади, кейинчалик ротация қоидаларига кўра Яир Лапид (“Еш Атид” партияси) бу лавозимни эгаллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг