Нетаньяху фуқаросини қайтаришга ёрдам бергани учун Путинга миннатдорлик билдирди
Олам
−
19 Февраль 2021
3613Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия раҳбари Владимир Путинга исроиллик аёлнинг Суриядан қайтишига ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ёш аёл бир неча кун олдин Сурия чегарасини кесиб ўтган.
Шундан сўнг, Нетаньяху Россия Президенти билан боғланган.
"Мен ундан аёлни қайтариб олишга ёрдам беришини сўрадим ва у ҳаракат қилди. Фуқароларимизни Исроилга қайтаришда бизни яна қўллаб-қувватлаганлиги учун унга миннатдорчилик билдирмоқчиман", деган Бош вазир.
Шунингдек, Нетаньяху операцияда қатнашган ҳар бир кишига миннатдорчилик билдирган ва Исроил ҳар доим ўз фуқароларини қайтариш учун барча имкониятларини ишга солишини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь