Нетаньяху Эронга қарши ҳарбий таҳдидни кучайтиришни таклиф қилди
Олам
−
22 Февраль 2023
4362Ишончли ҳарбий таҳдид Эрон каби давлатларни ядровий қурол ишлаб чиқаришдан сақлаб қолишнинг ягона йўли. Бу фикрни кеча, 21 февраль куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху Тель-Авивдаги Америка-Исроил хавфсизлик конференциясида билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Исроил бош вазири Ироқ, Ливия ва Сурия мисолларини келтириб, уларнинг ҳар бири яқин ўтмишда оммавий қирғин қуролларини яратишга ҳаракат қилгани ва ҳар бир ҳолатда бу уринишлар ҳарбий куч билан муваффақиятли бостирилганини айтган. Бошқа томондан Шимолий Корея жиддий қаршиликка дуч келмагани учун ядро қуролини яратишга муваффақ бўлганини билдирган.
“АҚШни Эронга қарши санкциялар жорий этишга, кейин эса Теҳронни музокара столига ўтказишга Исроилнинг қатъий ҳаракатлари сабаб бўлган. Давлатларни ядро қуролини яратишдан тўхтатган ягона нарса – бу ишончли ҳарбий таҳдид ёки ишончли ҳарбий ҳаракатлар. Буни иқтисодий санкциялар билан бирлаштириш мумкин, аммо бу етарли эмас. Етарли бўлиши учун ишончли ҳарбий ҳаракат керак. Қанчалик узоқ кутсангиз, шунчалик қийинлашади. Биз жуда узоқ кутдик”, деган Нетаньяху Эронга қарши ҳарбий таҳдидни кучайтиришни таклиф қилиб.
Шунингдек, у келажакда Исроил Эронга нисбатан ушбу йўналишга амал қилишда давом этишини, Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширишини билдирган. Унинг фикрича, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлмаслиги нафақат Исроил, балки Америка ва бутун дунё манфаатларига тўғри келади.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси