“Nest One” турар жой мажмуасида ёнғин содир бўлди
Жамият
−
05 Май 2022
10062Ижтимоий тармоқларда “Tashkent city” Халқаро ишбилармонлик марказининг “Nest One” турар жой мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалган эди. Орадан кўп ўтмай, QALAMPIR.UZ воқеа жойига етиб борди.
Журналист Феруза Нажмиддиновага ҳудудда фаолият юритаётган ички ишлар идоралари ходимларининг маълум қилишича, “Nest One”да ёнғин чиқмаган. Фақатгина бинонинг том қисмида ёмғирдан сақлаш учун чақич ёқилган.
Бироқ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган баёнот бизга ҳудудда келтирилган важларни буткул рад этмоқда. Унда қайд этилишича, бугун, 5 май куни соат 17:26 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Nest One” қурилиш биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:27 да етиб бориб, ёнғин соат 17:38 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида бинонинг Д блок 7-қаватида таъмирлаш ишлари вақтида 4 кв метр майдонда қурилиш материали ёнган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.
LiveБарчаси