Nest Оne'да ишлаган 739 нафар ишчига вақтида маош берилмаган – вазирлик
Жамият
−
17 Май 2022
12734Бугун, 17 май куни ижтимоий тармоқларда “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган Nest One осмонўпар биноси қурувчилари иш ташлаш ўтказаётгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди. Унда ишчилар маоши тўланмагани учун норозилигини билдиргани айтилган.
Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Nest One мажмуасини қураётган “Murad Buildings” қурилиш ширкати раҳбари Мурод Назаров иншоот олдига бориб, ҳаммаси жойида эканлигини айтди. Аммо шу вақтда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан қурувчи компания раҳбаридан фарқли муносабат билдирди.
Вазирликка кўра, бугун, 17 май куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent city” худудидаги Nest One осмонўпар биносида ”Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖ ХКнинг 312 нафар ишчиси апрель учун иш ҳақларини олмагани сабаб мазкур корхонага нисбатан норозилик билдирган.
“2022 йил 17 май куни 312 нафар ишчига 1 007 001 825,87 (бир миллиард етти миллион бир минг саккиз юз йигирма беш) сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Tashkent City” ҳудудидаги Nest One осмонўпар биносида “Оzguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar” ПУнинг 427 нафар ишчиси апрель ойи учун иш ҳақини ўз вақтида олмаган ва мазкур корхона раҳбариятига норозилик билдирган.
“Ҳолат юзасида 17 май куни 427 нафар ишчига 1 346 355 177,06 (бир миллиард уч юз қирқ олти миллион уч юз эллик беш минг бир юз етмиш етти) сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди”, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисида”ги 1066-сонли Низомига мувофиқ, Тошкент шаҳар Давлат меҳнат инспекцияси томонидан 17 май куни “Оzguvn mimarlik inshaat” МЧЖ ХК ва “Оzguven tasarim mimarlik” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси раҳбари Guven Mehmetra номига ёзма кўрсатма берилган.
LiveБарчаси