Немис клуби Россиянинг гигант компанияси билан шартномани бекор қилди

Спорт

image

Германиянинг "Шальке 04" клуби ўз ҳомийи – Россиянинг “Газпром” трансмиллий энергетика компанияси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

“Шальке 04” клуби директорлар кенгаши Кузатув кенгашининг розилиги билан “Газпром” билан ҳамкорликни муддатидан олдин тугатишга қарор қилди. Ижроия кенгаши ва Кузатув кенгаши амалдаги бош ҳомий вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда ва қўшимча маълумотлар ўз вақтида эълон қилинади”, дейилади клуб расмий баёнотида.

Маълумот учун, "Газпром" 2007 йилдан бери немис жамоасига ҳомийлик қилиб келади. Бу ҳамкорликнинг ўрнатилиши туфайли "Газпром" логотипи клуб спорт формасининг олд томонига жойлаштирилган эди. Бироқ Россиянинг Украинага босқини сабаб “Шальке” ўз формаларидан компания логотипини олиб ташлашга қарор қилди.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг