Немис аскарларининг французлар томонидан оммавий қатл этилганига оид далиллар топилди
Олам
−
28 Август 2023
9548Археологлар Иккинчи жаҳон уруши пайтида французлар томонидан немис ҳарбийларининг оммавий қатл этилганига оид далилларни топди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, 98 ёшли уруш фахрийси Эдмон Ревей биринчи марта воқеалардан 80 йил ўтиб бу ҳақда гапирган. Унинг баёнотларидан кейин француз ва немис археологлари далилларни излай бошлаган.
Жумладан, Франциянинг марказий қисмидаги Мемак коммунасида қазиш ишлари олиб борилган. Ревейнинг сўзларига кўра, немис ҳарбийларининг оммавий қатл қилиниши шу ерда амалга оширилган.
Қазиш майдонида Германия, АҚШ ва Швейцарияда ишлаб чиқарилган қуролларнинг снарядлари топилган, улар Иккинчи Жаҳон уруши пайтида французлар томонидан ишлатилган. 8 кун давомида олиб борилган қазишмалар давомида археологлар Ревей кўрсатган ҳудудда қатлнинг фақат билвосита далилларини топган, аммо қатл этилганларнинг жасадларини аниқлай олмаган.
Ревей нашрга берган интервьюсида Нормандияга келганидан бир неча кун ўтиб (1944 йил 6 июнь) француз исёнчилари немис ҳарбийларини қўлга олиб, уларни ўз қабрларини қазишга мажбурлагани, кейин эса оммавий қатл этилгани ва кўмилганини айтган.
“Улар (немис ҳарбийлари) уларни нима кутаётганини билишарди. Уларнинг ҳужжатлари олиб кетилди, оилавий суратлари кўздан кечирилди. Ҳарбийларнинг кўкрагига 5-6 метр масофадан ўқ отилди”, дейди Ревей.
Гап жиноятни яширишда ёки бошқа шахсларга ёрдам беришда айбланган 46 нафар немис аскари ва бир француз ҳақида бормоқда.
Бугунги кунда Ревей "Эркин отишмалар ва партизанлар" гуруҳи маҳаллий бўлимининг сўнгги тирик аъзоси бўлиб қолмоқда. У қатл пайтида шахсан иштирок этган.
LiveБарчаси