Нега Термиз горнизони юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди?

Жамият

image

Қуролли Кучлар Бош штаби томонидан Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларда бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлиги тўсатдан текшириш бўйича инспекторлик машғулотлари бошланди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.

Кеча, 14 май куни эрталабки саҳарда берилган “Тревога” сигналидан сўнг, гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар юқори жанговар шайлик ҳолатларига келтирилди.

Машғулотларнинг дастлабки босқичида гарнизон ҳудудидаги ҳарбий объектларни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш режими кучайтирилиб, бўлинмаларнинг ҳарбий техникаларда “Термиз” полигонига чиқиб кетиши таъминланди. 

Полигонга чиққан бўлинмалар мобил бошқарув пунктларини ёйиб, ишга тушурди. Текширув давомида ҳарбий хизматчиларнинг тактик тайёргарлиги, топография, махсус тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш ва бошқа фанлар бўйича билимлари синовдан ўтказилиши бошланди.

Бир неча кун давом этадиган тўсатдан текширувни ўтказишдан мақсад батальон тактик гуруҳларининг жанговар шайлиги, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалардан унумли фойдаланиш бўйича амалий кўникмалари синалади.

Тўсатдан текширув давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий қисм

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг