Нефть нархи 8 йилда биринчи марта 89 доллардан ошди
Олам
−
19 Январь 2022
2596Лондоннинг ICE биржасида 2022 йил марти учун Brent маркали нефть фьючерси шартномасининг нархи 1,73 фоизга ўсди ва бир баррель учун 89,02 долларни ташкил этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, охирги марта Brent нефти 2014 йил октябрь ойида бир баррель учун 89 доллардан ошган эди.
Бугун, 19 январь куни Тошкент вақти билан 06:53 га келиб Brent маркали нефть нархи бир баррель учун 88,95 долларни (+1,65 фоизни) ташкил этди.
WTI фьючерслари эса 1,71 фоизга ошиб, бир баррель учун 86,89 долларни ташкил қилди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023