Неча киши Президентнинг ваколат муддати узайтиришлишини сўрагани маълум бўлди

Жамият

image

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 90-моддасига келиб тушган 4 017 та таклифларнинг 3 029 таси Президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиев маълум қилди.

“Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ”, дейди Одилжон Тожиев.

Қайд этилишича, комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. “Конституция ва қонуннинг устунлиги” деб номланган учинчи бўлимга эса 5 минг 717 та таклиф келиб тушган. 

Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти “ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши”га доир нормани киритишга оиддир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

772

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг