Нажот яқинми? Яна бир тадқиқотда коронавирус 1 дақиқага бормай йўқ қилинди
Саломатлик
−
27 Июнь 2020
23209Япониядаги шифохоналардан бирида бирида ўтказилган тажриба пайтида Япониянинг Farmroid компанияси томонидан грипп вирусига қарши курашиш учун яратилган робот хонанинг полини ва деворларини коронавирусдан тозалашга муваффақ бўлди. Компания шу йилнинг июль ойида андроидларни сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Asahi” газетаси хабар бермоқда.
UV Buster қурилмасининг тўлқинлари буюмларнинг сиртларини нурлантиради. Ушбу турдаги нурланиш озон қатламидан ўтадиган оддий ультрабинафша билан солиштирганда кўпроқ ҳалокатли хусусиятларга эга. Робот 10 см масофадан 2,5 секунд ичида 99,9 фоиз грипп вирусини йўқ қилишга қодир. Коронавирусни йўқ қилишга қанча вақт кетганлиги ҳақида маълумот берилмаган. Айрим маълумотларга кўра, бунинг учун 1 дақиқадан ортиқ вақт сарфланмаган.
Синов ўтказилган Нихон университети шифохонасининг тиббий факультетида Farmroid компаниясининг маҳсулоти коронавирусни тамоман йўқ қилган. Университет пульмонология ўқитувчиси, профессор Ясухиро Гоннинг айтишича, шифохона ушбу қурилмани "короновирус тарқалишининг олдини олиш ва иккинчи тўлқинга тайёрланиш учун" ишлатмоқчи.
Ушбу турдаги роботлардан тиббиёт муассасаларида, аэропортларда ва тижорат ташкилотларида фойдаланиш мумкин, деб тахмин қилинмоқда. UV Buster томонидан вирусларга қарши курашишда ишлатиладиган ультрабинафша инсон танаси учун хавфлидир, шунинг учун андроиддан фойдаланиш юқори хавфсизлик чораларига риоя қилишни талаб қилади.
Аввалроқ, Махсус лампалардан тараладиган ультрабинафша нурланиш SARS-CoV-2 вирусини самарали равишда йўқ қилиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь